Ёзда болалар вақтини самарали ўтказсин!
Мактаблар тугади, таътил бошланди. Энди болаларнинг кўпчилиги (тахминан 90%) эрталаб чойини ичиб, кун бўйи ўйинга шошилади. Телевизор, телефон, кўча ўйинлари — шулар билан вақт ўтади.
Болага ҳам дам керак дейсизми? Албатта, болага дам бериш керак. Лекин савол туғилади: ўзи мактабда дам оладиган даражада ўқидими? Масала шундаки — фарзандимиз 11 йил мактабда ўқийди, ҳар куни кечгача мактабда бўлади. Ёз келса, бекорчилик бошланади. Ёзи билан бекорчи юрган бола мактаб бошланганда ҳам ундан унумли фойдаланишни билмайди. Жисмоний тарбияни кутиб, бир ҳафтани бекор ўтказиб юради. Натижада, 11 йилдан кейин мактабни битирса-да, на тилни билади, на бирор спорт ёки касбга қизиқиши бор бола шаклланади.
Бу ҳолатда унда икки йўл қолади: ё Россияга кетади, ё маҳалладаги усталарга қўшилиб ишлайди. Қизлар ҳам худди шундай — тил билмайди, уй ишларини қилмайди, бўш вақтларини ижтимоий тармоқлар ва “севги муносабатлари”га сарфлайди. Мактабни тугатгунча тиктокер ёки севги бўйича “мутахассис” бўлиб етишади.
‼️ Азиз ота-оналар! Бугун фарзандингизни бекор қолдирманг. Унинг вақти — унинг келажаги. Унга эътибор беринг, қизиқишларини қўллаб-қувватланг, спорт, тил, ҳунарга йўналтиринг. Агар бугун болангизга эътибор бермасангиз ва унга тўғри йўлни кўрсатмасангиз, 20 йилдан сўнг телевизор орқали эътибор берилган болаларнинг ютуғига қараб афсусланишингиз мумкин.
Биз ҳам жиянларим билан бу ёзги таътилни тил ўрганиш билан ўтказамиз. Жиянларим инглиз тилини, ўзим эса рус тилини ўрганаман. Ўзим ҳам энди ўрганяпман, чунки менда ҳам кўплаб ёзги таътиллар бекор ўтиб кетган.
👉 @Abduqahhorov_Abduvahob

“Имтиҳон “ 1-қисм: Онамнинг пенсияси:
Ўзимнинг ҳаётимдан олинган.
Учинчи курс бошланди — эркинлик, курсдошлар билан ижарада яшаш, мустақилликка илк қадамлар. Аммо бу озодлик остида катта масъулият ётарди. Одатда қизиққан фанларимни яхши ўқирдим, қолганлари эса “ёпилса бўлди” даражасида эди. Ана шундай фанлардан бири – фармакология.
Бу фанга нисбатан қизиқишим жуда паст бўлгани учун имтиҳонни пул орқали ҳал қилишни ният қилдим. 6-курсда ўқийдиган эски танишим:
— “Ҳаммасини биттада ҳал қилиб бераман, 50 доллар бер бўлди,” — деди.
Менда бунча пул йўқ эди. Дадам ёки акамлардан пул сўрашга қўрқдим. Лекин ўқимасдан ўтишимга ишонгандек бўлиб, энг меҳрибон инсон — онамдан пул сўрашга қарор қилдим.
Телефон қилиб:
— “Она, агар бу имтиҳондан йиқилсам, 3- курсда қолиб кетишим мумкин,” — дедим.
Онам бўлса қўрққанларича:
— “Ўғлим, пенсиямни ўтказиб бераман. Сен ўқишдан қолма,” — дедилар.
Кўп ўтмай пул тушди. Уни нақд қилиб, танишимга олиб бордим.
— “Хатосиз ўтказаман, дамни оловр ука” — деди.
Имтиҳонгача қолган вақтда ҳамма тайёргарлик кўрди, мен эса телефонда видео кўриб, “имтихондан ўтиб қўйган одамдай” юравердим.
Ниҳоят, имтиҳон куни келди. Имтихон қаттиқ тартибда ўтди. Назоратчилар диққат билан кузатиб туришди. Оқибатида 70% талабалар йиқилди. Мен ҳам шулар орасида эдим.
“Таниш” йигитга қўнғироқ қилдим.
— “Йиқилдим!” дедим.
— “Иккинчи қайта топширишда ўтказаман. Лекин бу сафар шунчаки оғзинг қимирлаб турсин, озгина ўқиб қўй,” — деди.
Барча атрофимдаги талабалар куну-тун ўқиб, қайта имтиҳонга жиддий тайёргарлик кўрарди. Ҳар кимда қўрқув бор эди — кимдир курсда қолиб кетишдан, кимдир ота-онасининг ишончини оқламасликдан хавотирда. Мен эса… мен эса яна ўша “ишончли қўллардаман” деган хомхаёлга берилган ҳолда, китоб очмасдан, ўзимни хурсанд қилиб юравердим. Давоми бор…

Abduvahob Abduqahhorov | Blogi📝
“Имтиҳон “ 1-қисм: Онамнинг пенсияси: Ўзимнинг ҳаётимдан олинган. Учинчи курс бошланди — эркинлик, курсдошлар билан ижарада яшаш, мустақилликка илк қадамлар. Аммо бу озодлик остида катта масъулият ётарди. Одатда қизиққан фанларимни яхши ўқирдим, қолганлари…
Хато — инсоннинг энг самимий устозидир. У ожизлигингни эмас, камол топиш йўлидаги қадамларингни кўрсатади. Хато қилмаслик — ҳеч нарса қилмасликдир.
👉 @Abduqahhorov_Abduvahob
👉 @Abduqahhorov_Abduvahob
Японни емаскан тўйнинг ташвиши,
Камчиқим тўй қилар ожиз забонлар,
Шу ҳам тўй бўптими? Мeхмон-қирқ киши,
Қандай тўй қилишни билмас Японлар.
Айтилмаган одам қилмайди гина,
Овоза қилмайди кибрга мина,
Исрофгарчилик йўқ, қадди урсин-а?
Қандай тўй қилишни билмас Японлар.
Йўқдир "мeбeл-сeбeл, сарпо, сeплари,
Қилмайди қиз кўрди, юз кўр, чаллари,
Бир хил тўй қилади бой, қашшоқлари,
Қандай тўй қилишни билмас Японлар
Тўйлари тўйларга кeтмас уланиб,
Мeбeл талаб қилмас нафсга буланиб,
Қудага лўлидeк дeб турмас тиланиб,
Қандай тўй қилишни билмас Японлар.
Тўйда ичиб олиб қилмас "кўпкари",
Ортиқча ҳаражат, куёв навкари,
Йўқдир қиммат-қиммат машиналари,
Қандай тўй қилишни билмас Японлар.
Ўн бeш йил топганин сочмас бир кунда,
Балким,ривожланиш сабаби шунда,
Қарз тўлаб юрмайди тўй ўтган кундан,
Қандай тўй қилишни билмас Японлар.
Нeчталаб санъаткор айтиш бирровга,
Пулингни бeргандeк худди бировга,
Ёки сочишдeк гап уни хавога,
Қандай тўй қилишни билмас Японлар.
Қайнона ташимас қирқ кунлаб мазар,
Куёв тиланмайди, қилади ҳазар,
Аслида ким мўмин, тавба , алҳазар,
Қандай тўй қилишни билмас Японлар.
Дабдабали тўйни қилиш ўрнига,
Бизнeсни бошлайди ўша пулига,
Ёш оила тушволар ўзин йўлига,
Қандай тўй қилишни билмас Японлар.
Бир кунлик тўйни дeб, бўлай дeб устун,
Қудалар қоқмайди бир бирин пўстин,
Шароитга қараб қилавeр, дўстим,
Тўйингни устидан кулмас Японлар,
Қандай тўй қилишни билмас Японлар.
Эскилардан қолган ҳикмат-у, ҳадис,
Ҳeч қачон кам бўлмас, камтар инсонлар,
Камбағал бўларди, шаксиз, шубҳасиз,
Биздeк тўй қилишни билса Японлар.
©️Баҳодир Искандаров
👉 @Abduqahhorov_Abduvahob
Камчиқим тўй қилар ожиз забонлар,
Шу ҳам тўй бўптими? Мeхмон-қирқ киши,
Қандай тўй қилишни билмас Японлар.
Айтилмаган одам қилмайди гина,
Овоза қилмайди кибрга мина,
Исрофгарчилик йўқ, қадди урсин-а?
Қандай тўй қилишни билмас Японлар.
Йўқдир "мeбeл-сeбeл, сарпо, сeплари,
Қилмайди қиз кўрди, юз кўр, чаллари,
Бир хил тўй қилади бой, қашшоқлари,
Қандай тўй қилишни билмас Японлар
Тўйлари тўйларга кeтмас уланиб,
Мeбeл талаб қилмас нафсга буланиб,
Қудага лўлидeк дeб турмас тиланиб,
Қандай тўй қилишни билмас Японлар.
Тўйда ичиб олиб қилмас "кўпкари",
Ортиқча ҳаражат, куёв навкари,
Йўқдир қиммат-қиммат машиналари,
Қандай тўй қилишни билмас Японлар.
Ўн бeш йил топганин сочмас бир кунда,
Балким,ривожланиш сабаби шунда,
Қарз тўлаб юрмайди тўй ўтган кундан,
Қандай тўй қилишни билмас Японлар.
Нeчталаб санъаткор айтиш бирровга,
Пулингни бeргандeк худди бировга,
Ёки сочишдeк гап уни хавога,
Қандай тўй қилишни билмас Японлар.
Қайнона ташимас қирқ кунлаб мазар,
Куёв тиланмайди, қилади ҳазар,
Аслида ким мўмин, тавба , алҳазар,
Қандай тўй қилишни билмас Японлар.
Дабдабали тўйни қилиш ўрнига,
Бизнeсни бошлайди ўша пулига,
Ёш оила тушволар ўзин йўлига,
Қандай тўй қилишни билмас Японлар.
Бир кунлик тўйни дeб, бўлай дeб устун,
Қудалар қоқмайди бир бирин пўстин,
Шароитга қараб қилавeр, дўстим,
Тўйингни устидан кулмас Японлар,
Қандай тўй қилишни билмас Японлар.
Эскилардан қолган ҳикмат-у, ҳадис,
Ҳeч қачон кам бўлмас, камтар инсонлар,
Камбағал бўларди, шаксиз, шубҳасиз,
Биздeк тўй қилишни билса Японлар.
©️Баҳодир Искандаров
👉 @Abduqahhorov_Abduvahob
Беморни зиёрат қилиш одоблари
1. Ният ва ихлос
• Беморни зиёрат қилиш ихлос ва савоб умидида, унинг руҳини кўтариш, дуо қилиш ниятида бўлиши керак.
• Агар бу амал орқали одамларга яхши кўринмоқчи бўлса, мақтаниш, ном чиқариш ёки моддий ёрдам олишни кўзласа, бундай ният беодоблик ва хато ҳисобланади.
• Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Амаллар ниятга боғлиқдир. Ҳар бир инсонга ниятига яраша (ажр) бор.” (Бухорий ва Муслим)
2. Қулай вақтни танлаш
• Беморга ноқулайлик туғдирмаслик учун у дам олаётган, дард қийнаётган ёки шифокорлар ташрифида бўладиган вақтда бормаслик лозим.
• Агар бемор шифохонада бўлса, аввал яқинларидан рухсат сўраб борган яхши.
3. Қисқа ва самимий учрашув
• Узоқ вақт ўтириб беморни чарчатмаслик керак. Зиёрат қисқа, лекин самимий бўлсин. Дадамлар беморни кўргани борсалар тезда қайтадилар. Бизни ҳам кўп қолиб кетишдан қайтарадилар.
4. Умидбахш сўзлар гапириш
• “ИншаАллоҳ тез орада тузаласиз”, “Бундан ҳам оғирини енгиб ўтгансиз” каби сўзлар беморга куч бағишлайди.
• Қўрқитувчи, тушкунликка туширадиган гаплардан эҳтиёт бўлиш лозим.
5. Шифо тилаб дуо қилиш
• Зиёрат чоғида бемор учун ихлос билан дуо қилиш суннат амалдир.
“Аллоҳумма ишфи фулонан шифаан ла юғодиру саҳама”
(Эй Аллоҳ, фалончига шундай шифо бергинки, унда ҳеч қандай дард қолмасин).
6. Ёқимли ва ширин таом олиб бориш
• Мева, шарбат, гул каби озода ва фойдали совғалар беморни хурсанд қилади.
• Бувим раҳматли: “Уйдаги ҳар кунлик таом(мастава, атала) билан борма, яхши ният билан кўчадан иссиқ ширин таом олиб бор”, — деб айтганлар.
7. Беморни безовда қилувчи сўз ва ҳаракатлардан сақланиш
• Касаллик ҳақида ортиқча сўроқ қилиш, бошқа беморлар билан таққослаш, “Фалончи ҳам шундай бўлиб ўлганди…” каби гаплар беморга салбий таъсир қилишидан сақланиш керак.
• Диққат, ҳурмат ва эҳтиёткорлик билан бемор олдида фаросатни ишлатиб гапириш ва ҳаракат қилиш керак.

Имтихон – 2-қисм
Иккинчи топшириш куни келди. Имтиҳонга кириб чиққан талабаларнинг кўпчилиги “учта саволдан биттасини билсанг ҳам ўтказяпти,” дейишди.
Кирдим. Билетдаги учта саволни ҳам яхшилаб ўқидим. Лекин ҳеч бирини билмадим. Ўқитувчи менга қараб:
— “Сени олдин ҳам кўп кўрганман. Устозларни кўнглига йўл топишни жуда яхши биласан. Битта дорини сўрайман, ўшани рецептини ёзиб берсанг, ўтказиб юбораман. Аналгинни рецептини тўлиқ дозаси билан ёз, ўтказаман,” — деди.
Қўлим қалтиради, ҳатто “Аналгин” сўзини фармакологик тўғри ёза олмадим.
— “Бўлмади, ука,” — деб чиқариб юборди.
Кейин билишимча, 72 та талаба ичида 17 киши йиқилган. Танишимга яна қўнғироқ қилдим.
— “Ука, назорат қаттиқ экан. Ишинг ҳал бўлмади. Ўқитувчи пулингни ярмини қайтарди. Келиб олиб кет,” — деди.
Бироқ ҳақиқат бошқача эди. У йигит кўплаб талабалардан пул олиб, тасодифан ўтганларга “мен ўтказдим,” дер, йиқилганларга эса “пулингнинг ярмини қайтардим, қолгани ўқитувчида қолди” деб ўзини оқлаб кетар экан.
Энди олдимизда фақат бир марта қайта топшириш имконияти қолганди. Ўтмасам, курсда қоламан. Бу орада янги йил ҳам яқинлашиб қолди. Янги йил арафасида 12 кунга уйга жавоб беришди. Уйга қайтдим, лекин бошимни кўтара олмасдим. Онамнинг пенсия пули билан ҳам ўтолмаганим учун виждоним ўрталарди. Энди ўқимасликдан бошқа чорам қолмади. Уйга келганимдан кейин эртасига ўрнимдан турдимда фармакологиядан китоб, материаллар, рецептларни китобча қилиб чиқариб олдим. Шу пайт курсдошимдан телефон бўлиб қолди… Давоми бор!
👉 1-қисм

Қарғишни дуодек олганларим бор,
Ғайирни тоға деб борганларим бор.
Ўзимни фаришта демайман ҳеч ҳам,
Баъзида шайтондан ўтганларим бор.
Замонни айблаб қилдик гуноҳлар,
Ҳақни эшитмайди беркик қулоқлар.
Охират борлигин билиб, зинони
Канда қилмадик-ку биз “бегуноҳлар”…
👉 @Abduqahhorov_Abduvahob
Ғайирни тоға деб борганларим бор.
Ўзимни фаришта демайман ҳеч ҳам,
Баъзида шайтондан ўтганларим бор.
Замонни айблаб қилдик гуноҳлар,
Ҳақни эшитмайди беркик қулоқлар.
Охират борлигин билиб, зинони
Канда қилмадик-ку биз “бегуноҳлар”…
👉 @Abduqahhorov_Abduvahob
Масъулият — елкадаги кўринмас юк
Ҳаётга келдик. Аввалига эмаклаб юрамиз. Сўнг турамиз. Қадам ташлаймиз. Ёш утади, йиллар ўтади — лекин биз билмайдиган, кўзга кўринмас бир нарса ҳамон елкамизда оғирлашиб бораверади. Бу — масъулият.
Тушундимки: ҳар ким ўз вақтида масъулиятни елкасига олса, ҳаётда елкаси тик, юзи ёруғ бўлади. Ким ундан қочса — эртага ўша юкни яқинларидан бири кўтаришга мажбур бўлади…
🪶 Ҳар босқичнинг ўз масъулияти бор:
• Эмаклаб юрганингда — туришинг масъулият.
• Боғчага борганингда — ўзингни эплаб қорнингни тўйдиришинг масъулият.
• Мактабга кирганда — ўқишинг, ўрганишинг, тинглашинг масъулият.
• Ўқишга кирганингда — ўзингни йўқотмаслик ва йўлингни топишинг масъулият.
• Ўқишни битиргач — яхши жойдан иш жой топиш масъулият.
• Пул ишлаб топганингда — уни ҳалол топиш ва уни тенг тақсимот қилиш масъулият.
• Оила қурганингда — турмуш ўртоғингни, фарзандларингни ҳимоя қилиш масъулият.
• Фарзандли бўлганингда — уларга ҳалол егизиш ва тўғри тарбия бериш масъулият.
• Ота-онанг тириклигида— уларга яхшилик қилиш, хизматларини қилиб, дуоларини олиш масъулият.
• Дўст топганингда — яхши ёмон кунида бирга бўлиш масъулият.
• Отанг вафот этганда — ука ва сингилларга ота бўлиш масъулият.
• Қабрга кирганингда — қилган амалларинг учун жавоб бериш масъулият.
• Охиратда эса — чин умматлигингни амал дафтарингдан кўрсатишинг масъулият.
Шундай экан, ҳар бир юкни вақтида, ихлос билан елкага олиш керак. Чунки яхши ҳаёт — ўз вақтида бажарилган масъулиятлар жамланмасидир.

Имтиҳон 3-қисм
Бир пайт курсдошим телефон қилиб қолди. Олсам:
— «Ўртоқ, пулга ишонма. 3-қайта топшириш охири экан. Деканлар камералар билан кириб, назоратда тураркан», — деди.
Энди қолгани Аллоҳга таваккал дедимда, 12 кун давомида ҳар куни гилосзорда 7–8 соатдан ўқидим. Рецептларни алоҳида ўргандим, фаннинг асосий “кулучавой” жойларини тўлиқ ёдладим. Ҳатто ҳар куни ўша йўлакдан бориб келаверганимдан ер текис бир йўлга айланди.
Январнинг 10-куни Тошкентга қайтдим. 11-куни — имтиҳон.
Ушбу имтиҳон катта назоратда ўтарди. Коррупцияга қарши кураш авжида, декан шахсан назорат қиларди. Ҳамма талабалар қўрқувда. Ахир, йиқилган одам курсда қолади.
Биринчи талаба кирибоқ йиқилди. Кейинги ҳар иккитадан биттаси ўтмасди. Коридор йиғи-сиғига тўлиб кетди. Ҳатто талабалар ўтиб, хурсандлигидан йиғлашди. Йиқилган эса афсусдан йиғлашди. Навбат менга келди. Билетни тортдим. Ўқий бошладим. «Бу гал ҳаммасини биламан. Тайёрман», дедим.
Жавоб бердим. Рецептларни ҳам ёздим.
— «90 балл», — деди ўқитувчи.
Бироқ декан шубҳаланди:
— «Бу бола битта билетга тайёрланган. Пул берган. Яна бир билет тортсин, кўрамиз!»
Яна бир билет тортдим. Тайёрланишга вақт ҳам берилмади.
— «Гапир!» — деди декан.
Саволга қарасам — мен ўқиб, ёдлаб чиққан мавзулар. Шиддат билан тушунтирдим. Қўшимча маълумотлар, клиник изоҳлар, рецептларни тўлиқ айтдим.
Декан ҳайратда. Қўли билан “95 балл” қўйди.
— «Билиминг зўр экан», — деди. Имтиҳон якунланди.
Имтиҳондан кейин деканат барча ўқитувчи ва талабаларни йиғди:
— «Бу талаба 3-қайта топширишга қандай қолиб кетди, деб мени кўрсатди. Катта эҳтимол, пул бермаган. Шунга йиқитган бўлсангиз керак», — деб ўқитувчиларга гап ҳам қистириб кетди. — «Бу талаба ҳақиқий меҳнат қилибди. Уни йиқитиш — адолатсизлик бўлади. Отангга раҳмат, жавобингдан маза қилдим. Билим олиш шундай бўлади», — деди.
Мен ҳеч нарса демадим. Фақат шукр қилдим. Онамнинг пенсияси, гилосзорда ўтган кунлар, виждоним, қўрқувим — барчаси мантиқий тугади. Шу баҳона декан билан ҳам жуда яқин бўлиб кетдик.
Фармакология — мен севмаган фан энди мен учун энг қадрли фанга айланди. Ўқиш тугагунча фармакология номи бор ҳар қандай дарсни 5 га ёпдим.
Агар ҳаракат қилсанг, омад сени синамайди — омад сени тан олади.
Давоми йўқ.
👉1-қисм 👉2-қисм

Ўзбекистон Жаҳон Чемпионатига чиқди! Биз Жахон Чемпионатига чиқдик азизлар!
Бу орзу эмас, бу — ҳақиқат.
Йиғлаб кўтарилган дуолар, тинимсиз меҳнат, елкадаги юк, кўнгилдаги умид — ҳаммаси бир туйғуда жам бўлди: Ўзбекистон Жаҳон Чемпионатида!
Бу нафақат футболчиларнинг, бу — бутун миллатнинг ғалабаси!
Сиз “футбол мени қизиқтирмайди” деган бўлишингиз мумкин. Аммо бу воқелик — барчамизга тааллуқли.
Бу ғалаба — уйида боласи билан дуо қилган онаники, кўчада тер тўккан ёш йигитники, стадионда бақириб турган мухлисники.
Бу — миллатнинг ифтихори ва бирдамлиги намунаси!
Бугун стадионда биз йўқ бўлсак ҳам, биз улар билан бирга эдик. Бугун биз футболга эмас, Ўзбекистоннинг имкониятига, шарафига ва келажагига ишонишни исботладик.
Бу биз учун. Бу сен учун. Бу Ватан учун.

Ёш болаларга хайитлик беринг.
Майли, болалар бу байрамни пул учун кутсин — бу ёмон эмас.
Шу баҳона уларда хайитга нисбатан ҳавас, интизорлик ва байрамга ҳурмат пайдо бўлади.
Пул — баҳона. Асоси — меҳр. Болалар катталардан қайғуриш ва эътибор кутади.
Агар умуман бермасангиз, бу байрам улар учун аҳамиятсиз, оддий кунга айланиб қолади.
Кеча туғилган бола эртага улғайган инсон бўлади.
Унинг хотирасида “Хайит” деган сўз қандай ҳиссиёт билан сақланиши — бу сиз билан бизга боғлиқ.
Хайитлик — садақа эмас.
У — эҳсон, раҳмдиллик ва яқинлик рамзи.
Бу — анъана. Бу — боланинг қалбида байрам мазмунини уйғотиш.
Хайитлик — меҳрнинг кўриниши. “Сен бу байрамнинг бир қисмисан” деган ифодадир.
Катта бўлганида ҳам, бола у пайтларда қайси юзларда табассум кўрганини,
кимлар қанча хайитлик бериб уни хурсанд қилганини ёрқин хотиралар билан эслаб юради.

Қурбонлик… 🐏
Бир қўй бор эди…
Ҳар куни янги ем, соф сув, кундалик эътибор, меҳр билан қараш. У ўзини азиз ҳис қиларди. “Мени яхши кўришади”, деб ўйларди. Кунлар ўтди. Меҳр яна ҳам ортиб борди. Бир кеча: «Бу менинг оилам, мен уларга керакман», — деб ўзидан ғурурланди. Лекин Ҳайит тонги келганда, ҳаммаси ўзгарди. У англади: унга қилинган меҳр — қурбонликдан аввалги кўзбўямачилик экан. Уни фақат қурбонлик қилиш учунгина боқишган экан.
Ҳаёт ҳам худди шундай.
Баъзан сени илтимослар билан излашади, суҳбатга чорлашади, бир оғиз сўзингни кутгандек кўринишади. Сен эса бунга “меҳр”, “эътибор”, “қадр” деб жавоб берасан… Аммо бир кун келиб тушунасан: Сен шунчаки қурбонлик учунгина танлангансан. Бу ҳаётда қурбонликка сўйиладиган қўй бўлишни истамасанг — Амалинг бор пайтдаги эътиборга алданма.
Жигарларингдан ўзгаларни устун қўйма. Ҳамма ўзгариши мумкин. Фақатгина ота-онанг ва жигарларинг - Сени қурбонлигинг учун эмас, борлигинг учун севишади.

Ўсишни бошлаган кунингиз — “йўқ” дейишни ўрганган кунингиздир
Янги пул топишни бошлаган вақтимда кўнглим анча бўш эди. Ким пул сўраб келмасин, агар пул бўлса, “Аллоҳ бу одамни бекорга юбормаяпти”, деб, қўлимдан келганича ёрдам берардим. Мақтовлар, дуолар, одамлар кўзидаги хурсандчилик борган сари ортиб борарди. Мен эса янада кўпроқ ёрдам беришга, қарз беришга интилардим. Вақт ўтиши билан бу ҳолат шунчалик чуқурлашдики — бизнесимдаги айланма маблағдан қарз бериш даражасигача етиб борди.
2023 йил февраль ойига келиб эса ишлар кутилмаган даражада ёмонлашди. Савдо тўхтади. Ойлик харажатлар ошиб кетди. Вазиятдан чиқиш учун айланма маблағ ҳам қолмади. Шундай палла келдики, “бўлди, манзилим шу ергача экан”, деб ўйлаб қолдим. Дадам, акам ва мен ҳамма пулни йиғдик — шунда ҳам 4000 $ доллар етмасди.
Шу пайт вақтида кераклича вақтимни ажратган, ёрдамимни аямаган, ҳар қандай буйруқларига йўқ демаган қариндошимни эсладим. Илгари қўлимдан келганича унга пул, эътибор, вақтимни аямасдан ажратгандим. Қайсидир маънода, агар синиб қолсам, тиргак бўлади, деб ишонгандим.
Ўша қариндошимнинг олдига бориб, 4000 доллар сўрадим. У эса баҳона қилди:
— Кеча пулимни унга бериб қўйгандим, бундай қилиб ишлатиб қўйгандим. Вазият оғирлигини ҳисобга олиб:
— Ҳеч бўлмаса 400 доллар бўлса ҳам беринг, — дедим. Афсус яна рад жавоби олдим.
Биринчи ишониб борган эшигимдан бошим эгилиб қайтдим. Рухиятим тушганидан қолганлар олдига боришни ҳам истамадим. “Бўлди”, дедим ўзимга-ўзим. “Кўчадан 4000 доллар топа олмаган одам бизнес ҳақида ўйлаши мумкин эмас. Тамом.”
Шу вақт дўстим Шухратжон пайдо бўлди.
— Ўртоқ, менда пул йўқ. Таниш-билишлардан сўрадим. Уларда ҳам бунча пул йўқ. Борлари ҳам беришга қўрқяпти. Лекин менга 2 кун вақт бер. Машинамни гаровга қўйиб, кредит олиб бераман. Тўловини ўйлама — ишинг юришса, яхши. Юришмаса, ўзим ёпаман, — деди.
Кўнглим тоғдек кўтарилиб кетди.
— Ўртоқ, мен яна бир бор уриниб кўраман. Агар эплай олмасам, ўша кредитни олиб берасан, — дедим.
Энг қизиғи, ўша пайтда ўзимда ҳам машина бор эди. Шунда ҳам:
“Мошинангни қўйиб, кредит олиб бераман”, демади,
“Мошинамни қўйиб, олиб бераман”, деди.
Шу ишонч билан ишни қайтадан бошладим. Аллоҳни фазли билан бир ҳафталик қаттиқ меҳнат, уйқусиз тунлар ортидан ишимни ўз ўрнига қўйдим. Уйдаги бор пул сарф бўлди, лекин тез орада барчасини, ҳатто ортиғи билан ўз ўрнига қўйдим.
Бизнинг уйда акамлар ёки мен эмас, дадамлар ҳақиқий кучли инсонлар. Уйдаги бор пул йўқолиб кетиши мумкинлигини билган ҳолда ҳам, менга ишонч билдириб, яна уриниб кўришга имконият бердилар.
Ишлар жойига тушгандан кейин, ўша қариндошим қўнғироқ қилди:
— Мана пул бор, келиб олиб кетавер, — деди.
Лекин бу сафар ўзимга дедим:
— Бу пул бошимни эгиб борганимда ҳам бор эди. Энди керак эмас. Шунинг учун бу “таклиф”ни ўзингизга қўшиб, қабрга кўмиб қуйдим.
Ўша кундан бошлаб “йўқ” дейишни ўргандим.
Бугун, вақти келиб ўзимга пул керак бўлиб қолса ҳам, айланма маблағдан ол, деган гапларга “йўқ” деб жавоб берадиган бўлдим. Эртага ишлар яна ёмонлашиб, бировга бошимни эгиб бориб, рад жавоби олишдан кўра, бугун ўзимга “йўқ” дейишни афзал биламан.
Ҳаёт шундай. Баъзан энг яқин деган қариндошингдан кутган ёрдамни, ҳеч қачон фойданг тегмаган, сенга бирор иши тушмаган бегона инсон беради. Шу пайтда тушунасан: меҳр-мурувват қариндошликда эмас, инсонийликда экан.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Она ўзини болаларига илк таом сифатида таклиф қилди…
Видеода қирқоёқ онаси ўз танасини фарзандларига овқат қилиб беради. Бу табиатда камдан-кам учрайдиган ҳодиса — матрифагия деб аталади.
Бу нима дегани?
Она ўз фарзандларининг омон қолиши учун ўзини қурбон қилиб, ўзи йўқ бўлиб, болаларининг ҳаётини таъминлайди.
Табиатда бу бир неча дақиқа давом этади.
Бизда эса — бир умр.
Қирқоёқчалардан ягона фарқимиз шундаки, улар онасини бир неча дақиқада еб битиради, биз эса оналаримизни йиллар давомида секин-асталик билан “еб битирамиз” …

Тасодиф ортидан келган “Малибу”
Кобалт машинам бор эди. Бир куни дўконга кирсам, дўкончи жуда кучли маркетолог экан.
— Ака, мошинагизга Малибунинг рули, бари, қопламаларини ўрнатинг. Чехолниям тоза қора кожадан қўямиз. Малибуда ўтиргандек ҳис қиласиз, — деди.
Мен кулиб:
— Ака, мингта малибунинг қисмларини қўйганингиз билан бу барибир Малибу бўлиб қолмайди-ку, — дедим.
Дўкончи:
— Ака, бугун Кобалтда юрсангиз ҳам, ичи Малибу бўлади. Ҳар куни рулига қараб, малибу олиш орзунгиз эсингизга тушади. У сизга илҳом беради, ҳаракатга ундайди. Ва вақти келиб, Аллоҳ хоҳласа, ўша Малибуни ҳам оласиз.
Кулиб картамга қарасам,
4 миллион сўм бор экан. “Беринг, майли,” дедим. Шунда рулидан тортиб салфеткагача Малибуга ўхшатиб тўла жиҳозладим.
Аллоҳнинг фазли билан, ҳар гал машинамга ўтирганимда Малибу ҳақида ўйлайдиган бўлиб қолдим. “Бир кун келиб албатта оламан,” деб ўзимга ваъда берардим.
Орадан бир йил ўтиб, картамда малибуга етадиган пул йиғилди. Кобалтни сотиб, ҳақиқий Малибу олдим. Ҳозир Малибуда ўтириб, ўша кунларимни эсладим.
Ниятни яхши қилинг. Бугун катта мақсад қўйсангиз-да, уни қандай амалга оширишни билмаслигиз мумкин. Аммо ният пок бўлса, вақт ўтиб, ғоя ҳам, имконият ҳам, ҳаракат ҳам ўзи келади.
Фарзандингиз “катта бўлсам, сизга катта, қиммат нарсалар олиб бераман” деса, бизга йўл бўлсин деманг — “Иншааллоҳ!” деб қўйинг. Чунки қалбдаги ният — тақдирга йўл очувчи калитдир.
Қадамларингиз кичик бўлса ҳам, мақсадингиз катта бўлсин. Бир куни кеча орзу қилган жойингизда ўтирганингизни ўзингиз ҳам сезмай қоласиз.

Вақтида қайтган яхшилик…
Бундан бир неча йил олдин бир қариндош акамнинг ишлари бироз орқага кетиб қолган эди. Атрофларидаги кўп танишлар сараланиб, ким ҳақиқий, ким ҳақиқий эмаслиги аён бўлди. Ўша вақтда мен ҳам қўлимдан келганча ёрдам беришга, илиқ сўзлар билан далда бўлишга ва ёнида туришга ҳаракат қилдим.
Кеча Телеграм орқали у киши менга ёзиб: “Бир маслаҳатлашадиган иш бор, кўришиб олайлик,” дедилар. Уйга кеч борганим учун бугун учрашдик. У киши: “Ука, 5 миллион сўм керак бўлиб қолди,” дедилар. Мен эса: “Ака, кўряпсиз, янги иш бошладик, бор пул ўша ерга сарфланяпти. Агар жуда зарур бўлса, топиб бераман. Акс ҳолда, бошқа жойдан ҳаракат қилиб туринг,” дедим.
Шунда у киши чўнтакларидан 5 миллион сўм чиқариб: “Олиб қўй,” дедилар. Ҳайрон бўлиб: “Бу пул нима учун?” деб сўрадим. У киши жавоб бердилар:
— Ука, ўша вақтда сен қўлингдан келганча ёрдам бердинг. Мен ўшанда ўзимга вада бергандим: ишларим жойига тушса, қўлимдан келганича сенга қайтараман, деб. Кўп бўлмаса ҳам, кўпдай қабул қиласан. Раҳмат, ука, керак пайтда ёнимда туриб бердинг.
Аллоҳнинг ҳикмати бу — кеча янги бошлаган ишимиз учун пул топишим керак деб ўйлаб юргандим. Бу пул муаммони катта қисмини ҳал қилмаган бўлса-да, анча енгиллаштирди.
Дадам доим айтардилар:
“Ўғлим, яхшиликни қилиб кетавер, қайтишини кутма. Вақти-соати келганда, ўша инсон орқали бўлмаса ҳам, Аллоҳ бошқа инсонлар орқали қайтариб беради.”
Кўп ҳолатларда яхшилик қилган одамларимдан пант еймай. Лекин бугунги қариндош акамдек инсонлар — яхшилик қадрини унутадиганлар орасида уни унутмайдиганлар ҳам борлигини эслатиб қўйди.

Ўткир Ҳошимов китобларидан бирида шундай гап бор:
— «Менинг ўғлим шунақа уддабуронки, тегирмонга тушса, бутун чиқади!»
— «Меники тегирмонга тушса, бир қоп ун орқалаб чиқади!»
Бу ҳазил туюлиши мумкин, аммо ортида оғир ва дахшатли ҳақиқат яширинган. Афсуски, бу ҳазил ҳаётимизнинг бир қисмига айланиб улгурди.
Энг катта муаммо — уддабуронликни ҳалоллик билан эмас, топадиган пули билан ўлчашимизда!
Бола уйга пул кўтариб келса,
— “Ҳалол меҳнат қилиб олиб келдингми?” ёки “Олган одамнинг розилигини олдингми?” деб сўрамаймиз. Пулни оламиз, сейфга соламиз, хурсанд бўламиз, ҳатто фахрланамиз.
Лекин бу пул қаердан келяпти?
— Ҳалол меҳнатданми?
— Ё қимор ўйнашданми?
— Пораданми?
— Ё ҳаром савдоданми?
— Ё ўзганинг ризқини ўғирлаганми?
“Менинг болам уддабурон!” деган ҳар бир ота-она, илтимос, боласининг уддабуронлиги қанча одамга фойда ёки зарар етказганини ўйлаб кўрсин!
Кун келади, бу “уддабурон” болаларимиз ўзининг муваффақияти билан бирга савобини ҳам, гуноҳини ҳам олиб келишади. Савобини олиб келсаку, ютиб кетдиз, афсуски гуноҳини олиб келса, нарги дунё уёқда турсин — бу дунёда бошингизни кўтара олмай қоласиз.
Фарзандини қаердан пул топаётганини сўрамасдан, шунчаки унинг “уддабурон”лигини мақтаб, пешонасидан ўпиб, топган пулини сейфга қўяётган ота-оналар: бу тарбия эмас, бу — нафсибатликдир.

Ишонч — ҳаракат қилиб муваффақиятга эришганингдан сўнг келади‼️
Кўчада тенгдошларим ва ўзимдан кичиклар билан суҳбатлашиб қолсам, кўпчилиги бирор ишни бошламоқчи бўлса, уйдагилари “йўқ” деб, рухсат беришмаётганини айтиб нолиб қолишади.
Тўрт йил аввал бу гапни эшитганимда, аниқ ота-онани айблар эдим. Бугун эса — аксинча.
Ҳар бир фарзанд йиллар давомида ўзини турли йўлларда синаб, ота-онаси олдида ўз даражасини намоён қилиб келади. Ота-она эса ҳаётда муваффақиятга эришмаган, ўзини ҳеч бир соҳада синаб кўрмаган фарзандини йиллар давомида пешона териси билан топган пулларини шунчаки бир ишга таваккал қилиб йўқотиб қўйишидан қўрқади. Албатта, бу табиий ҳолат.
Хўш, бундай вазиятда фарзанд қандай қилиб айбдор бўлиши мумкин? Ахир: “Ота-онаси бир иш бошлайман деса, рухсат беришмаяпти-ку!” — деган савол туғилади. Келинг, бу саволга жавобни ўз мисолимда келтириб бераман.
Мен 3-курсгача пул топмаганман. Уриниб ҳам кўрмаганман. Одатда дадамларга “бундай қилайлик, ундай қилайлик” десам, 99% ҳолатда “йўқ” деган жавобни олардим.
3-курс бўлиб, пул топиш масъулиятини ҳис қила бошлаганимдан кейин уйдан пул олиб бир иш бошлай олмаслигимни тушуниб етдим. Шу сабаб ишга киришга, ўзим пул топишга ҳаракат қилдим. Иш топиб, 2–3 жойда ишладим. Ўзим пул топиб йиғишни бошладим. Турли соҳаларда бизнес қилишга уриниб кўрдим. Биринчи икки уринишимда қийналиб топган пулларим шунчаки йўқ бўлиб кетди. Аммо учинчи уриниш — муваффақиятли бўлди.
Қишда, февраль ойида, 3 ойлик даромадимни олиб, уйга — биринчи марта 500$ доллар пул олиб келдим. Кечки овқатдан сўнг, отам ва онамнинг ёнларига ўтириб, “Мана, ўзим ишлаб, ўзимдан ортиб олиб келдим”, дедим.
Шунда уларнинг кўзларида ўзгача нигоҳ — “ишонч” учқунларини кўрдим. Чунки бу пулни улардан олмагандим. Ўзим ишлаб топгандим.
Секин-аста даромадим ортиб борди. Ота-онамда менга бўлган ишонч ҳам шундай кучайиб борди. Аммо ҳаёт тўғри чизиқ эмас — орада кутилмаган хатолар ортидан банкрот бўлдим. Ҳаммаси тугагандек туюлди.
Шундай вазиятда уйдаги барча пулни олишимга тўғри келди. Дадамга дедим:
— Дада, ишга шунча миқдорда пул керак. Рухсат берсангиз, уйдаги ҳамма пулни олиб, ишни қайта бошлайман.
У киши бироз ўйланиб шундай дедилар:
— Ўғлим, мен сенга ишонаман. Сен буни бизга исботлаб бўлдинг. Ишни бошла. Қолагани — Аллоҳга таваккал.
Ишни бошладим. Бир ой ичида уйдан олган пулларимни ортиғи билан жойига қўйдим.
Шунда мен тушундим: ота-онангдан ишонч талаб қилишдан аввал, ишончга сазовор бўлишинг керак экан.
Агар сизга ота-онангиз ишонч билдиришмаётган бўлса — биринчи ўринда ўзингизни айбланг. Ҳозироқ ўрнингиздан туриб ҳаракат қилинг, сизга ишониш мумкинлигини исботланг!

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Отам ва онам: “Бир кун келиб сен ҳам зўр инсон бўласан, яхши ҳаёт кечирасан. Зўр машиналарда юрасан, одамлар сени ҳурмат қилади”, — дер эдилар. Мен эса бу сўзларни қалбимга муҳрлаб қўйгандим. Ҳар сафар йиқилганимда, айнан шу сўзлар менга куч берди, яна туришга мажбур қилди.
Йиллар давомида айтилган ҳар бир сўз, орзу ва умид — энди ҳақиқатга айланди. Муваффақиятга эришиш ортидан келган ишонч натижасини видеода кўришингиз мумкин. Бир нарсани унутманг: аввал муваффақият, кейин ишонч. Унгача эса — бу шунчаки орзу ва умидлар тўпламидир.

Келганни йўқлайвериб, келтирганни унутиб қўйманг!
Ёшлигимизда, дадамлар кўчадагилар билан бирор жойга борсалар, нима есалар, бизга ҳам албатта олиб келардилар. Бу орада акамлар ҳам ишга жойлашдилар. Улар ҳам дадамнинг ёнларига кириб, у кишининг одатларини давом эттирдилар. Кейинчалик уйландилар. Кўчадан бирор нарса олиб келишса, ҳаммамизга етадиган қилиб олиб келишарди. Мен ана шундай муҳитда катта бўлдим.
Вақти келиб мен ҳам пул топа бошладим. Бу одатни мен ҳам давом эттирдим, ҳатто дадам ва акамларга ёрдамчи бўла бошладим. Йиллар ўтиб мен ҳам уйландим. Оиламизда ким нима емоқчи бўлса, айтарди. Шароитга қараб — ўша куни ёки бир-икки кундан кейин бўлса ҳам, ҳаммага етадиган қилиб олиб келишга ҳаракат қилардим.
Кейин ҳамкасблар, синфдошлар, кўчадаги танишларим ҳам оила қура бошладилар. Ўтиришлардан кейин кўпчилиги: бир дона лаваш, бошқаси икки дона кабоб олиб кетишларига кўзим тушарди. “Керакдирда,” деб индамай юраверардим.
Бундай ҳолатлар кўпайгач, яқинларимдан сўрадим: “Ким учун олаяпсан?”
— Бири хотиним лавашни яхши кўради деса,
— Ўғлим кабобни яхши кўради, — деди бошқаси.
— Қизим палон сувни яхши кўради, — деди яна бири.
Шунда сўрадим:
— Ҳой биродар, уйга кирганингда бу нарсани қандай олиб кирасан?
— Қўлимда кўтариб, — деди бири.
— Чўнтагимга солиб, — деди иккинчиси.
Ажабланиб айтдим:
— Агар отанг ё онанг кўриб қолса, хижолат бўлмайсанми?
— Йўқ, нимадир сўрасалар уларга ҳам олиб келаман, — дейишди.
Мен сўрадим:
— Уларга ҳам шундай қилиб, ўзларига яраша қилиб, яшириб олиб келасанми?
— Ҳа, деди.
Мен айтдим:
— Ҳой дўстим, бу одат тўғри эмас. Нима олсанг, ҳаммага етадиган қилиб ол.
У эса:
— Ҳаммада ҳам сендагидай шароит йўқ, — деди.
Индамадим. Мен 2 миллион сўм ишлаб юрган пайтларимда ҳам, агар кимдир нимадир айтса, пулим етмаса, олиб бормаганман. Кутганман. Ҳаммага етарли бўлса, кейин олиб борганман.
Албатта, ота-она бирор нарса айтсалар, пул кам бўлса, ўзларига яраша олиб келиш мумкин. Лекин невараси ёнида туриб, “мен ҳам ейман” деб кўзи ёшланиб қараб турса, шу пайтда ота-онанинг томоғидан нарса ўтадими?
Эй, чўнтагингга яшириб нарса олиб кираётган биродар, ўйлаб кўр: агар шуни отанг ё онанг кўриб қолса ёки эртасига қоғози чиқиб қолса, уларнинг дилидан нима ўтади?
Майли, ҳар куни айтган нарсасини олиб бер, демайман. Керак бўлса, ойда бир марта олиб кел. Лекин олиб келганинг ҳаммага етадиган бўлсин. Агар бу гапларни ўқиб, ичингда “менда шароит бошқача” деб ўзингни оқлаяпсанми — майли, давом эт. Лекин эртага фарзандинг бир жойига нарса яшириб, уйга олиб кираётганини кўрсанг, мени тушунасан.
Бир луқма бўлса ҳам, бўлишиб еган оилада муҳаббат бўлади, меҳр бўлади. Шуни кўриб улғайган фарзандлар ҳам эртага бир-бирига нарса улашадиган, оқибатли инсонлар бўлиб етишади.